ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва Фарғона вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ “Данғара”, “Бешариқ”, “Ўзбекистон” ва “Фурқат” туманлари маҳалларининг криминоген вазиятини ўрганиб чиқдилар.
Ўрганиш давомида ҳудудларнинг “Ижтимоий профилактика” тизимини натижадорлиги ва манзиллилигини кескин ошириш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини бартараф этиш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳ томонидан “маҳалла еттилиги” вакилларига содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳудудларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш, ижтимоий профилактиканинг мазмун-моҳияти, шунингдек, фаолиятга оид ҳужжатларни юритиш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Фарғона вилояти бўйича олиб борилаётган ўрганишлар давом этмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати