ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларида манзилли ишлар олиб борилди.
Ишчи гуруҳ Қарши шаҳрининг “Қарлиқхона” ва “Эски анҳор” ҳамда Шаҳрисабз шаҳрининг “Ипак йули”, “Галаба”, “Пиллачилик” ва “Хабарлик” маҳалларининг криминоген вазиятини ўрганиб чиқдилар.
Ўрганиш давомида ҳудудларнинг “Ижтимоий профилактика” тизимини натижадорлиги ва манзиллилигини кескин ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий маиший муаммоларини бартараф этиш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳ томонидан Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ташкил этилган семинар-тренингда ҳудудларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш, ижтимоий профилактиканинг мазмун-моҳияти, фуқаролар билан ишлашда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш механизмлари, “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий профилактика объектлари билан амалга оширадиган чора-тадбирлари, шунингдек, фаолиятга оид ҳужжатларни юритиш тартиби батафсил тушунтирилиб ўтилди.
Машғулотлар якунида маҳалла еттилиги аъзоларининг олган билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида тест синовлари олинади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати