ИИВ Академиясининг Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбатида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.
Тадбирда кафедра бошлиғи О.Матчонов, Академия бошлиғи ёрдамчиси И.Ҳимматов сўз олиб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари, ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти, мурожаатларни ҳал этишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.
Мулоқот давомида ички ишлар органларига жиноят юзасидан келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш тартиби, бу борада амалиётда йўлга қўйилган самарали тизимлар ва амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар таъкидлаб ўтилди. Кафедра қошидаги “Ёш таҳлилчилар” иқтидорли курсантларга мурожаатларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати