Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Moodle” электрон таълим платформасининг афзаллиги кўп

21 Декабрь 2023, 08:12

719

Таълимни замонавий талаб ва ёндашувлар асосида ташкил этиш малакали кадрлар тайёрлашнинг ҳал қилувчи омили саналади.

ИИВ Академиясининг Сиртқи таълим факультетида ўқув жараёнлари йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Айниқса, машғулотларнинг интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилаётгани таълим олувчиларга қулайликлар яратмоқда.

Жумладан, жорий ўқув йилидан бошлаб машғулотлар академия базасида ташкил этилмоқда. Янги механизмга кўра, ҳар бир семестрнинг дастлабки уч ҳафтасида назарий машғулотлар ўтилади. Оралиқ вақт мобайнида тингловчиларнинг мустақил ўзлаштириши учун муддат берилади. Семестр якунида эса улар имтиҳон топширадилар.

Бу ўринда “Moodle” электрон таълим платформасининг жорий қилинганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Мутахассисларнинг айтишича, тизим орқали тингловчилар билан интерактив мулоқот ўрнатиш, уларни зарур ўқув материаллари билан таъминлаш, ўқув жараёнидаги янгиликлар билан таништириб бориш, мустақил тайёргарлик жараёнларини назорат қилиш мумкин.

Айни кунларда факультетнинг 1-ўқув курсида якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Тингловчилар жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти, маъмурий ҳуқуқ, ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти, давлат ва ҳуқуқ назарияси фанларидан тест синовлари, хорижий тиллар бўйича оғзаки шаклда имтиҳон топширяптилар.

Бир сўз билан айтганда, таълимдаги янгиликлар нафақат самарадорликни оширишга, балки ҳар бир жараённинг очиқ ва шаффоф ўтишига ҳам хизмат қилмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech