Ички ишлар органлари учун раҳбар кадрлар тайёрлашда хориж тажрибасининг илғор ютуқларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Академия магистратураси тингловчилари иштирокида ўтказилган навбатдаги мастер-класс машғулотида Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси доценти, полковник Алексей Богданов ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Онлайн машғулотда полиция фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг замонавий тамойиллари, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, айниқса турли таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олишда мавжуд куч ҳамда воситаларни самарали йўналтириш, шунингдек полиция тузилмалари фаолиятининг ташкилий жиҳатлари борасида маъруза қилинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати