Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмининг олдини олиш” дастури доирасида машғулотлар ўтказилди

03 Февраль 2023, 09:02

676

1–3 февраль кунлари ИИВ Академиясида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.

“Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмининг олдини олиш” дастури доирасида ташкил этилган машғулотларда ИИВ соҳавий хизматлари вакиллари, Малака ошириш институти ва Академия профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Халқаро мутахассислар томонидан “Ўзбекистонда болаларга нисбатан одил судловни қайта тиклаш”, “Болаларга нисбатан содир этиладиган зўравонлик экстремизми” сингари мавзулар атрофлича ёритилиб, илғор тажрибалар алмашилди.

Шунингдек машғулот доирасида қизғин фикр алмашилиб, мунозарали саволлар юзасидан иштирокчиларнинг мулоҳазалари тингланди. Якунда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида сертификатлар топширилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech