Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маърифат улашиб” лойиҳаси истеъдодли ёшларни жам қилди

24 Май 2024, 07:05

497

Ёшларнинг маънавий етуклиги, замонавий билимларни эгаллашга бўлган қизиқиши ва касб-ҳунар эгаллашга бўлган иштиёқи мамлакат келажагини белгилайди.

Мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларининг талаба ва ўқувчиларини китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Маърифат улашиб” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳа доирасида Пойтахтимизда барпо этилган Адиблар хиёбонида ИИВ Академияси ва П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби билан ҳамкорликда ижодий тадбир ташкил этилди.

Чўлпон ҳайкали пойида графика йўналишида портрет чизиш майдончаси ташкил қилиниб, истеъдодли ёшлар она-Ватанга муҳаббат, садоқат ва шукроналик ҳис туйғуларини, ўзбек адабиётига бўлган чексиз ҳурматларини ўз ижодий ишларида намоён этдилар.

Бу каби тадбирлар ёшларни адабиётга ва санъатга бўлган қизиқишларини янада оширишга, янги истеъдодларни рўёбга чиқаришга ва албатта ёшлар ўртасида соғлом дўстона муҳитни қарор топтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech