Жиноят битта бўлса ҳам, кўп. Ушбу иллатга тўла барҳам бериш жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга, жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини шакллантиришга боғлиқ.
ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ айни кунларда Янгийўл шаҳрининг “Рамадон” маҳалласида фаолият олиб бормоқда. Маҳалланинг криминоген вазиятини ўрганиш давомида жиноятчиликка таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жойларда ўтказилган сайёр учрашувларда мавжуд аҳвол секторлар вакиллари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторлари ҳамда фаоллар билан биргаликда муҳокама қилинди. Аҳолини қийнаётган муоммолар атрофлича ўрганилиб, жиноятчиликни жиловлаш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда “фуқаробай” ишлаш бўйича тавсиялар берилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати