Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мақсад билимни баҳолаш орқали таълим сифатини ошириш

16 Октябрь 2024, 12:10

210

Ички ишлар вазирлиги академияси магистратурасида бошқарув кадрлари тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари амалиётга жорий қилинган.

Айни кунларда магистратуранинг “ташкилий-тактик бошқарув” ва “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислик йўналишларида таълим олаётган тингловчилар учун “ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқариш” ҳамда “ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” ўқув модулларидан дастлабки имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Айтиш жоизки, ўқув модуллари доирасида тингловчилар маънавий-маърифий ишлар ва қадрлар билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, ички ишлар органлари ходимларнинг касбий маданияти ва хизмат интизоми, бошқарувда ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, замонавий давлат бошқаруви, жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқариш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини бошқариш, илмий ва амалий тадқиқотлар методологияси, бошқарув социологияси ва психологияси, маъмурий жавобгарликни таъминлаш фаолиятини бошқариш фанлари таълим олдилар.

Бундан ташқари, Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд 13-сонли жазони ижро этиш колонияси, Жамоат хавфсизлиги департаменти Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш маркази, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ситуацион марказида сайёр машғулот ташкил қилинди.

Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари раҳбарлари, академия кафедра бошлиқлари ва тажрибали профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтказилаётган имтиҳон жараёнида ҳар бир тингловчининг билими холисона баҳоланиб, фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи мониторинг қилинмоқда. Таҳлил натижалари асосида таълим сифати ва ўқитиш методикасини такомиллаштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинмоқда.

Ўқув режасига кўра, имтиҳонлар 19 октябрга қадар давом этади, шундан сўнг тингловчилар амалиётга жалб қилинади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech