Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маънавият дуёнқарашни, спорт жисмоний етукликни оширади

16 Июль 2025, 09:07

68

ИИВ академиясида малака ошираётган инспектор-психологлар учун маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил қилинди.

Дастлаб улар пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони ва Янги Ўзбекистон боғини томоша қилдилар. Саёҳат чоғида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган табаррук қадамжоларнинг маънавий ҳаётимизда тутган ўрни, миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодимизнинг улкан бунёдкорлик ишлари, бугунги ва келгуси авлодлар учун қолдирган бой илмий мероси ҳақида ходимларга сўзлаб берилди.

Академия спорт мажмуасида ўтказилган спорт мусобақалари эса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди. Армреслинг, тош кўтариш, арқон тортиш, стол тенниси, шахмат-шашка, минифутбол беллашувлари якунида энг кучли ва маҳоратли ходимлар фахрли ўринларга сазовор бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech