Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш: муаммо ва ютуқлар

27 Декабрь 2023, 05:12

772

ИИВ Академиясида айни мавзуга бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ихтисослашган олий таълим муассасалари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда курсант ёшлар иштирок этган анжуманда долзарб мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққан соҳа мутахассислари “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари”, “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Чегара режими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни таъминлаш муаммолари”, “Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини ташкил этишнинг амалдаги ҳолати ва истиқболлари”, “Вояга етмаганлар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни таъминлаш масалалари” мавзусида маъруза қилдилар.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш давомида йўл қўйилаётган айрим камчиликлар, фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболлари, келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди, муҳим таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech