Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Малика Жаҳон кубогига йўлланма олди, яна бир вакилимизда бронза

29 Ноябрь 2022, 08:11

930

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар иштирокида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Уч мингдан ортиқ спортчи иштирок этган мусобақада таэквондо ITFнинг шахсий ва жамоавий массоги, шахсий ва жамоавий тул ҳамда сельдефенс йўналишлари бўйича қизғин кураш кечди. 

Ўзбекистон кубоги баҳслари ИИВ Академияси курсантлари учун омадли келганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Хусусан, 57 кг вазн тоифасида татамига чиққан Гулжон Маратова ярим финалга қадар етиб бориб, якунда бронза медалини қўлга киритди.

Яна бир курсантимиз Малика Ўрмонова (47 кг вазн) эса барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда мусоқабанинг олтин медалига сазовор бўлди. Ушбу натижа маҳоратли спортчимизга жорий йилнинг 8-12 декабрь кунлари Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги йўлланмасини тақдим этди.

Умуман олганда, уч кун давом этган муросасиз баҳслар турли вазн тоифалари бўйича кучли таэквондочиларни саралаб олиш имконини берди.  

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech