Аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир. Шундан келиб чиқиб, Республика ишчи гуруҳи томонидан Қўқон шаҳрида маҳаллалардаги муаммолар ўрганилмоқда.
Ишчи гуруҳ таркибида фаолият олиб бораётган ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари Қўқон шаҳарнинг “Янги Чорсу” ва “Тўғонбоши” маҳалларида аҳолининг ижтимоий муаммолари хонадонбай ўрганиш орқали бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, маҳаллалар ободонлаштирилди ва бўш турган бинолардан самарали фойдаланган ҳолда янги иш ўринлари яратилиб, коммунал хизматларда мавжуд муаммолар бартараф этилди. Бундан ташқари болалар майдончаларини кўпайтириш ва кўчаларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Маҳаллалардаги ўрганишлар давом этмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати