Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“МАҲАЛЛА ПРОФИЛАКТИКАСИ” ҲУДУДИЙ ТАЖРИБАСИ ЯРАТИЛАДИ

12 Июнь 2022, 07:06

1002

Жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ўз-ўзидан содир этилмайди. Унинг таг-замирида қандайдир омиллар бўлади. Ҳудудларда олиб борилаётган профилактик тадбирларда ушбу иллатларнинг сабабларини ўрганиш, бунга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш фаолият самарадорлигини оширади.

Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳлар пойтахтимиз туманларида бўлиб, “маҳалла профилактикаси” ҳудудий тажрибасини яратиш бўйича ички ишлар органларига илмий ва методик ёрдам кўрсатишмоқда.

Ишчи гуруҳ зиммасига криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда кўп содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш бўйича илмий асослантирилган хулосалар тайёрлаш, аҳоли ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш, криминоген ҳолати ижобий томонга ўзгармаётган маҳаллалардаги ижтимоий-маиший муаммолар, жиноятчиликни келтириб чиқараётган омилларни манзилли тадқиқ қилиш, “фуқаробай” ишлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, бу борада маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби йўналишларда аниқ вазифалар юклатилган.

Бундан ташқари, ҳудудлар муаммоларини ўрганиш жараёнида таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ўрикзор” маҳалласи мисолида яратилган “фуқаробай” ишлаш методикасини амалиётга кенг жорий этиш ҳамда жойларда тарғибот учрашувларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech