ИИВ академияси магистратурасида таълим олаётган тингловчилар Олий Мажлис Сенатида бўлишди.
Тингловчиларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш, қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда Сенат ва унинг таркибидаги қўмиталар фаолияти, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу куни тингловчилар Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида ҳам қатнашдилар. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни муҳокама қилинди.
Юқори палата фаолияти билан танишув тингловчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий дунёқарашини янада юксалтиришга хизмат қилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати