Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Магистратура тингловчиларининг замонавий раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш йўлида

01 Июнь 2022, 07:06

1924

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори билан Ички ишлар вазирлиги Академиясида ташкил этилган магистратурада замон талабларига жавоб берадиган юқори салоҳиятга эга, фаолиятни ташкилий-тактик ва стратегик жиҳатдан бошқаришга қодир раҳбар кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Академия раҳбариятининг ташаббуси билан магистратура тингловчиларида ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бошқарув ва ахборот-таҳлил ишларини ташкил этиш қобилиятини ривожлантириш, уларнинг бошқарувга доир юксак касбий маҳорати ҳамда интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 30 май кунидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Замонавий раҳбарлик ва бошқарув маҳорати” номли қисқа муддатли ўқув курси дастури бўйича шартнома асосида ўқув машғулотлари бошланди.

Ўқув курси бир ҳафтага мўлжалланган дастур асосида ташкил этилиб, унда раҳбарнинг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, танқидий таҳлил ва қарорлар қабул қилиш, ижро самарадорлигини ошириш, ҳудудларнинг ривожланишини бошқариш, раҳбар ахлоқи ва маданияти, раҳбар ва ташкилот имижини шакллантириш, жамоада ишлаш самарадорлигини ошириш, стрессга бардошлиликни шакллантириш, ходимларни мотивациялаш тизимини шакллантириш, медиасаводхонлик (журналист ва блогерлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари), раҳбарнинг эмоционал ва социал интеллекти мавзулари бўйича маъруза машғулотлари ҳамда тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech