Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Магистратура тингловчилари хорижда малака оширмоқда

21 Апрель 2022, 09:04

2194

Сўнгги йилларда ички ишлар органлари учун юқори малакали бошқарув кадрларини тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилинди. Ички ишлар вазирлиги академиясида магистратураси фаолияти йўлга қўйилиб, ўқитишнинг илғор ёндашувлари амалиётга татбиқ этилди.

Магистратурада ўқув жараёни модулли тизим асосида амалга оширилмоқда. Тингловчилар замон талаблари даражасида билим олиш билан бир қаторда, ҳамкор хорижий давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда турдош олий таълим муассасаларида бошқарув малакаларини мустаҳкамлаб келмоқдалар.

Айни кунларда магистратуранинг биринчи даражали “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналишида таълим олаётган тингловчилари Туркия миллий полиция академиясида малака оширяптилар. Малакали мутахассислар томонидан ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга доир машғулотлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ўқув дастурида Туркия полиция идораларининг иш тажрибаси ўрганиш, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашишда ўзаро тажриба алмашиш ҳам режалаштирилган.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech