Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди

18 Май 2023, 02:05

827

13–16 май кунлари Андижон вилоятида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Белбоғли, бел олиш ва уч кураш ассоциацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 300 нафарга яқин полвонлар иштирок этди.

Муросасиз ўтган мамлакат биринчилигида белбоғли, бел олиш ва уч кураш бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасида ғолиблар аниқланди. Қувонарлиси, ИИВ Академияси курсантлардан уч нафари совриндорлар қаторидан жой олди.

Жумладан, 60 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Улмекен Узоқбергенова олтин медал ва Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Энди у Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Финал баҳсида Улмекенга рақиблик қилган яна бир вакилимиз Каромат Давлетова кумуш медални қўлга киритган бўлса, 60 кг вазнда эркаклар ўртасида кечган баҳсларда Санжар Тўланбоевга бронза медали насиб этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech