Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар тизимдаги маъмурий ислоҳотлардан хабардорми?

30 Март 2023, 07:03

799

ИИВ Академиясида Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси томонидан ташкил қилинган давра суҳбати айни мавзуга бағишланди.

Тадбирга ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси вакиллари, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ва Академия магистратураси тингловчилари таклиф этилди.

Сўзга чиққанлар ўтган йиллар мобайнида ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар, хусусан, соҳа фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтишди. Фаолият самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар тизимни халқчил профессионал тузилмага айлантириш, аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Давра суҳбати якунида кафедра қошидаги “Ёш маъмурий амалиётчилар” илмий тўгараги аъзоларига амалиёт ходимлари томонидан зарур тавсиялар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech