ИИВ академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Манфаатдор идоралар, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ташкил қилинган конференцияда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Соҳа вакиллари, олим ва мухатассислар иштирок этган тадбирда “Коррупцияга қарши курашишнинг замонавий стратегияси”, “Ички ишлар органлари ходимларида коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантириш”, “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштироки: миллий ва хорижий тажриба”, “Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарликни белгилаш зарурати”, “Коррупцияга қарши курашиш тизимида судларнинг роли” ва бошқа мавзуларда маърузалар қилинди.
Жамиятда коррупцияни озиқлантирувчи иллатларга барҳам бериш, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини тамомиллаштириш, коррупциянинг олдини олишнинг янги механизмларини жорий этиш, ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати