Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларига бағишланди

10 Март 2022, 10:03

1021

ИИВ Академиясининг Жиноят ҳуқуқи кафедраси томонидан ўтказилган семинар-тренинг коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларига бағишланди. Унда кафедра қошидаги “Адолат” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги фаоллари иштирок этди.

Семинар-тренингда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек ушбу иллатга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш омиллари, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитлар,уларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқараррарлиги принципини қўллаш ҳамда амалдаги жиноий-ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш юзасидан тушунчалар берилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан соҳани илмий тадқиқ қилишнинг муҳим жиҳатлари борасида фикр-мулоҳазалар курсантларда катта қизиқиш уйғотди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech