7–11 июль кунлари ИИВ академиясида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда машғулотлар ташкил этилди.
Унда ички ишлар органларининг киберхавфсизлик ва тергов бўлинмалари ходимлари, ИИВ академияси ҳамда Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари қатнашди.
Туркиялик мутахассислар томонидан кибермакондаги таҳдидлар, хусусан, интернетдаги зарарли дастурлар, улар ёрдамида содир этилаётган ҳужумлар, уларни зарарсизлантириш усуллари, ҳозирда энг оммалашган дастурлар, рақамли изларни аниқлаш ва далил сифатида сақлашда замонавий криминалистик лабораториялар имкониятларидан фойдаланиш мавзуларида тушунча берилди.
Машғулотлар якунида ўтилган мавзулар таҳлил қилиниб, тингловчиларга сертификат топширилди. Шу куни меҳмонлар академия фаолияти билан таништирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати