Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Каратэда Осиё чемпионатига йўлланмалар, самбода битта олтин, енгил атлетикада эса жамоавий учинчи ўрин

18 Апрель 2023, 12:04

813

Поёнига етган ҳафта ИИВ Академияси спортчилари учун зафарларга бой ўтди. Вакилларимиз турли мусобақаларда қатнашиб, қатор медалларга сазовор бўлишди.  

1214 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Динамо” спорт мажмуасида республикамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида енгил атлетика бўйича спартакиада ўтказилди.

Мусобақанинг швед эстафеси йўналишида Ф. Ҳабибуллаев, М. Эргашев, Ш. Мусриддинов ҳамда А. Салаевдан иборат ИИВ Академияси курсантлари жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Беллашув якунида кучли учталикка кирган спортчи ва жамоалар тадбир ташкилотчиларининг совғалари билан тақдирланди.

* * *

14–16 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида самбо бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 150 нафардан ортиқ иштирокчи 6 та вазн тоифасида беллашди.

Курашларга бой ўтган мусобақанинг 40-44 ёшли иштирокчилари ўртасида ИИВ Академияси катта ўқитувчиси, подполковник Сергей Петрянин (79 кг) фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда медаллар тақдим этилди.

* * *

15-16 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуаси каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган мусобақада уч юздан ортиқ каратэ усталари иштирок этди.

Мамлакат биринчилигида ИИВ Академияси терма жамоасининг 2 нафар аъзоси шоҳсупадан ўрин олди. Жумладан, 1-ўқув курси курсанти Ж. Туропов иккита йўналишда бронза медалларини қўлга киритган бўлса, 2-ўқув курси курсанти Ҳ. Файзуллаев биттадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди. Маҳоратли мураббий Мухтор Етмишбоев шогирдлари жорий йили Тошкентда ўтказиладиган қитъа чемпионатига йўлланмани ҳам нақд қилишди.  

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech