Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жинсий зўравонликка қарши курашишга бағишланди

06 Декабрь 2022, 06:12

1003

Бугун, 6 декабрь куни ИИВ Академиясида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан навбатдаги вебинар маъруза ташкил этилди.

Он-лайн форматда ўтган машғулотни ЕХҲТ Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш департаментининг Полиция фаолияти бўйича стратегик масалалар гуруҳи экспертлари Бйорн Торе Сальтвик ҳамда Алина Мунтяну олиб борди.

Машғулот “Жинсий зўравонликка қарши курашиш ва гендер тенглик асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида аёл ходималарнинг касбий ўсишини таъминлаш” мавзуига бағишланди. Хорижлик мутахассислар иштирокида жинсий зўравонлик, унинг сабаблари ва келиб чиқиш шароитлари, жинсий зўравонлик жабрланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга нисбатан содир қилинаётган зўравонликларга қарши курашиш, ушбу ҳолатларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган амалий саъй-ҳаракатлар, мазкур фаолиятдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди.

Ўз навбатида, ЕХҲТ вакиллари гендер тенглик масалалари, хусусан, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан турли тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни эътироф этиб ўтишди. Машғулот давомида ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ва курсантлар ўзлари учун зарур тавсияларга эга бўлишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech