Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жиноятчиликни жиловлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди

23 Декабрь 2023, 04:12

546

18–22 декабрь кунлари ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлди.

Хизмат сафари давомида криминоген вазият билан боғлиқ долзарб масалалар, яъни жиноятчиликнинг умумий салмоғи, содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сабаблари, бунга имкон бераётган шарт-шароитлар, жиноятчиликни жиловлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ҳамда мавжуд муаммолар илмий диагноз асосида ўрганилди. Шу билан бирга, ишчи гуруҳ аъзолари криминоген вазияти оғир маҳаллаларга чиқиб, фаоллар билан учрашдилар. Мулоқот чоғида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўрганишлар якуни бўйича ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли бандлигини ошириш, маҳаллаларда ижтимоий профилактика объектлари билан тегишли дастурлар асосида манзилли ишлаш, сайёҳлик оқими юқори ҳудудларга қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш, аҳоли гавжум ва жиноят кўп содир этилаётган жойларни қўшимча кузатув камералари билан таъминлаш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, ўрта бўғин раҳбарлари билан қисқа муддатли ўқув машғулоти ташкил этилиб, ички ишлар органларидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, долзарб вазифалар, фаолият самарали ташкил механизмлари тушунтириб ўтилди.

Хулоса қилиб айтганда, “маҳаллабай” ёндашув асосида олиб борилган ўрганишлар ўз ижобий натижасини кўрсатиши, шубҳасиз. Аслида мақсад ҳам шу – улкан иқтисодий салоҳиятга эга, вилоятнинг туризм марказларидан бирига айланиб бораётган Ангрен шаҳрини жиноятдан холи ҳудудга айлантиришдир.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech