Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жиноят қонунчилигини либераллаштириш – инсонпарварлик тамойилининг мезони

01 Апрель 2023, 08:04

1107

ИИВ Академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференциясида жиноят қонунчилигининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Унда соҳа мутахассислари, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, республикамизнинг етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидан олимлар ҳамда курсант ёшлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш жиноят қонунчилигини миллий ва халқаро тажрибанинг илғор жиҳатлари асосида такомиллаштириб боришни тақозо этади. Сўнгги йилларда амалдаги қонунчиликни лебарал ҳуқуқий тизим сифатида шакллантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.  

Хусусан, илгари миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган айрим турдаги жиноятлар ҳамда мажбурий меҳнатга қарши жавобгарликнинг амалиётга татбиқ этилгани, ўндан ортиқ моддалар шахсни жавобгарликдан озод қилишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар билан тўлдирилгани, жиноий жавобгарликнинг минимал 14 ёшдан белгиланиб, “қамоқ” жазосининг бекор қилингани шулар жумласидандир.

Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев, ИИВ Академияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Руфтулло Нигматов, Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи Мирзаюсуф Рустамбаев, Тошкент давлат юридик университети профессори Аброржон Отажонов, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи Хуршид Каримов, ИИВ Академияси профессори Рустам Кабулов ва бошқалар сўзга чиқди. Мамлакатимиз жиноят қонунчилигининг тарихи ва ривожланиш босқичлари, мазкур тизимни такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ҳуқуқшунос олимларнинг долзарб мавзудаги чиқишлари якунида муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech