ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун бир кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Машғулотлар ИИВ Академияси ўқув базасида тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди. Дастлаб Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси бошлиғи, полковник Абдукарим Шодиев сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва семинар-тренингни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг “Жазони ижро этиш муассасалари тарихи ва ривожланиш босқичлари”, “Пенитенциар тизимда маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбурияелари”, “Жазони ижро этиш тизимини либераллаштиришнинг асосий йўналишлари ва босқичлари”, “Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари томонидан қийноққа қарши конвенция талабларига риоя этиш масалалари”, “Жазони ижро этиш муассасаларида пенитенциар психологиянинг ўрни” мавзурида тренинг машғулотлари ўтказилди.
Тизим ходимларининг касбий кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган машғулотлар жазо ижро этиш муассасалари фаолиятига самарали механизмларни татбиқ этишга хизмат қилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати