Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

30 Апрель 2023, 12:04

1366

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги устувор мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш: миллий ва хорижий тажриба” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

 Жамоат хавфсизлиги университети томонидан гибрид форматда ташкил этилган халқаро анжуманда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз, Озарбайжон давлатларининг турдош олий таълим муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги академияси, Божхона институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи вакиллари, соҳа мутахассислари, ҳуқуқшунос олим ва экспертлар қатнашди.

Анжуман иштирокчиларининг фикрича, жаҳонда кучайиб бораётган зиддиятлар, замонавий таҳдидлар мамлакатимиз суверенитети ва миллий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тақозо этмоқда. Бу борада мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси, 2022 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси қабул қилинган. 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш” алоҳида мақсад сифатида қайд этилган. Ушбу вазифалар “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга йўналтирилган.

Халқаро анжуманда соҳа мутахассилари ва экспертларнинг долзарб мавзулардаги маърузалари, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг зарур чора-тадбирлари юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди. Шулар қаторида, ИИВ Академиясининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech