Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жаҳон кубогида 2 нафар курсантимиз бронзага сазовор бўлди

10 Октябрь 2023, 07:10

792

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ITKF каратэ-до бўйича ўсмир ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Халқаро ITKF каратэ-до федерацияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган нуфузли мусобақада Миср, Қувайт, Ҳиндистон, Исроил, Жазоир, Италия, Бразилия каби 26 дан зиёд давлатнинг 800 га яқин каратэчилари ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Мусобақа очилишида сўзга чиққанлар мамлакатимизда каратэ спорт турини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва кўрилган тайёргарлик жараёнларига юқори баҳо беришди.

Уч кун давом этган жаҳон кубогида мухлислар “ката”, “жамоавий ката”, “кумитэ” ва бошқа йўналишларда кечган қизиқарли баҳслар гувоҳи бўлишди. Терма жамоамиз совриндорлари орасида ИИВ Академияси курсантларидан Жасур Туропов ва Ҳусан Файзуллаевлар бронза медалларига сазовор бўлгани эътиборга молик.

Якунда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, мисрликлар иккинчи, Фаластин спортчилари эса учинчи ўриндан жой олди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech