Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Исроил полиция академияси вакиллари билан видеомулоқот

31 Январь 2022, 11:01

1525

Ўзбекистон ва Исроил давлатлари ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Ўтган йиллар мобайнида ўзаро алоқалар манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик асосида ривожланиб бормоқда.

 Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Исроил полиция академияси вакилларининг онлайн мулоқотида глобаллашув шароитида икки томонлама тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд қилинганидек, халқаро терроризм, диний радикализм, трансмиллий жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси каби таҳдидларнинг авж олаётгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига замонавий тенденцияларни кенг жорий қилишни тақозо этмоқда. Бу борада халқаро тажрибани янада оммалаштириш хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади.  

Видеоучрашув чоғида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, тизимга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш, киберхавфсизлик, хавфсиз туризм, жамоат тартибини сақлаш ва оммавий тартибсизларнинг олдини олиш каби йўналишлар бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш, таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Шу куни икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолаш учун амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech