Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Иштирокчилар турли номинацияларга сазовор бўлди

13 Апрель 2023, 10:04

913

Жамоат хавфсизлиги университетида “Психология билимдони” интеллектуал танлови бўлиб ўтди.

Танлов билимли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимизнинг эртанги куни учун етук кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилди. Унда ИИВ Академиясининг “Жасорат”, Ўзбекистон миллий университетининг “Интеллект”, Қуролли Кучлар академиясининг “Ўзбегим”, Жамоат хавфсизлиги университетининг “Ренессанс” ва “Позитив психологлар” жамоалари иштирок этди.

Беллашув “Танишув”, “Тест”, “Кроссворд”, “Психологик муаммо ва ечимлар” шартларидан иборат бўлди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ёшларнинг билимдонлиги, зукко ва ҳозиржавоблиги, ижодий қобилияти баҳолаб борилди. Шунга кўра, ИИВ Академияси курсантлари “Энг фаол жамоа” номинациясини қўлга киритди. “Энг ижодкор жамоа” номинацияси Қуролли Кучлар академиясига берилган бўлса, миллий университет талабаларининг чиқиши “Энг оптимист жамоа” номинацияга лойиқ кўрилди. Танловнинг “Энг позитив жамоа” ва “Энг зукко жамоа” номинациялари эса мезбонларга насиб қилди.  

Тадбир якунида диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.  Шунингдек бир гуруҳ ёшлар фаол иштирокчи сифатида тақдирланди. Концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech