Ички ишлар органлари фаолияти халқчил тизимга айланиб бормоқда, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, содир этилаётган ҳар бир жиноятнинг сабаб ва шароитларини аниқлаб, “илмий диагноз” қўйиш орқали жиноятчилик кўрсатгичларини барвақт олдини олиш амалиёти кенг йўлга қўйилди.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳи таркибида бўлган ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат гуруҳ Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрининг криминоген вазияти оғир бўлган “Мажнунтол” маҳалласида бўлиб, секторлар раҳбарлари, маҳалла раиси, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар eтакчиси ва профилактика инспектори ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида маҳаллада ўтган йил давомида содир этилган жиноятларнинг асл сабаблари, уларга имкон бераётган шарт-шароитлар ҳамда амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар чуқур таҳлил қилдилар.
Мазкур маҳалла мисолида ишлаб чиқилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикаси” ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилиши натижасида маҳаллада жиноятчилик сезиларли даражада камайишга эришилганлиги жойларга чиққан ҳолда кенг жамоатчиликка етказилди.
Ишчи гуруҳ фаолияти давомида маҳалла ёшларининг бандлиги таъминланаётгани, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” тизимга асосланган ҳолда ўрганиш натижасида маҳалладаги соғлом маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларга барҳам бериш, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати