Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

01 Апрель 2022, 08:04

1494

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ИИВ Академиясининг магистратура тингловчиларига маъруза ўтди. 

Машғулот “Ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ва таъминлаш фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва амалга ошириш механизми” мавзуига бағишланди.

Ҳуқуқшунос олим мазкур соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида умум эътироф этилган норма ва стандартларни самарали қўллаш зарурати, бу борада Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, шунингдек БМТ томонидан қабул қилинган конвенцияларнинг мазмун-моҳияти ҳамда халқаро-ҳуқуқий механизмларни амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича тушунча берди.

Машғулот давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ фаолияти, мазкур соҳадаги мониторинг таҳлили натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишлар ҳақида маълумот берилди. Тингловчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари ҳақида зарур тавсиялар олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech