Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ АЁЛЛАРНИ УЛУҒЛАШДАН БОШЛАНАДИ

07 Март 2025, 09:03

181

Жамиятда юксак инсоний қадриятларни камол топтиришда, оила қўрғонини мустаҳкамлашда аёлларнинг ўрни беқиёс. Хотин-қизлар муносиб қадрланган юртда тинчлик, фаровонлик ва яратувчанлик ҳукм суради.

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган тантанали тадбирда таълим муассасаси раҳбари Рустам Хатамов сўз олиб, йиғилганларни самимий табриклади. 

Академия бошлиғи инсон қадри юксалаётган юртимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликни эътироф этиб, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш, қадр-қимматини улуғлаш Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида етакчи ўрин эгаллашини алоҳида таъкидлади.

– Аёлларимиз зиммасида масъулиятли вазифалар кўп, шулар ичида энг улуғи ва шарафлиси фарзанд тарбиясидир. Чунки мамлакатимизнинг бугуни ва эртасини ўғил-қизларимиз белгилайди. Шундай экан, келажагимиз давомчиларини етук билимли, етук салоҳият ва маънавиятли, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш сизларнинг, фидойи оналарнинг қўлида, – деди академия бошлиғи.

Тадбирда ўқув даргоҳида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ибратли фаолияти, турли жабҳаларда эришаётган ютуқлари эътироф этилди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш, соҳа учун янги авлод кадрларини тайёрлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш,  олима аёллар сафини кенгайтириш, таълим-тарбия сифатини ошириш устувор вазифалар эканлиги таъкидланди.

 Байрам тадбирида фаол ва ташаббускор хотин-қизлар Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари ҳамда академия бошлиғи томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг Ватан, она, мунис аёллар ҳақидаги куй-қўшиқлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech