БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Қорақалпоғистон давлат санъат музейига ташрифи давомида ёшлар билан мулоқот қилди.
Учрашувда қорақалпоғистонлик ёшлар, шунингдек онлайн форматда юртимиздаги бир қатор етакчи олий таълим муассасалари қатори, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам иштирок этди.
Самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида Фолькер Тюрк ёшларга оид давлат сиёсати доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, ёш авлод таълим-тарбияси, уларни касбга йўналтириш ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.
Шунингдек БМТ Олий комиссари инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, ёшлар ҳуқуқларини таъминлашда истиқболдаги устувор йўналишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди. Хорижий тилларни мукаммал биладиган ёшлар билан самимий мулоқот қилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати