Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган ҳафталик долзарб йўналишдаги тадбирлари билан муҳим аҳамият касб этди.
Хабарларга кўра, тадбир давомида форум ва анжуманлар, инновацион ишланмалар ярмаркаси ҳамда бошқа маросимлар ўтказилди. “TechnoWays” технологик тараққиёт марафонининг Республика босқичи доирасида энг яхши лойиҳалар тақдирланди. Айниқса Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар вакиллари томонидан тақдим этилган инновацион технологиялар намойиши кўргазма иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.
Кўргазмада ИИВ Академиясининг Ахборот технологиялари кафедраси қошида ташкил этилган “Киберхавфсизликни таъминлашнинг аппарат-дастурий воситалари” тўгараги фаоллари ҳам ўз лойиҳалари билан қатнашди. Таълим жараёнига татбиқ қилинган илғор ёндашувлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати