Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмий салоҳиятни оширишнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

03 Январь 2023, 06:01

1319

ИИВ Академиясида ички ишлар органлари фаолиятини илмий таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Таълим муассасаси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Руфтулло Нигматов сўз олиб, илмий-тадқиқот йўналишида амалга оширилган ишлар билан бирга, яқин истиқболга мўлжалланган устувор вазифаларга батафсил тўхталди. 

Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида илмий-тадқиқот фаолиятини жадаллаштириш мақсадида 8 та илмий мактаб, 19 та илмий йўналиш, 7 та интеллектуал клуб ва 21 та илмий тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Халқаро ва республика миқёсида юзга яқин илмий-амалий конференция, давра суҳбати ва илмий семинарлар ўтказилди. Ички ишлар вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда долзарб йўналишдаги диссертация мавзулари банки шакллантирилиб, илмий ишланмалар натижаларини ички ишлар органлари фаолиятига жорий қилиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича Кенгаш ташкил қилинди.

Илмий ва илмий-педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши доцент”, “Энг яхши профессор”, “Энг яхши олим”, “Энг яхши илмий тўгарак раҳбари”, “Энг яхши илмий-тадқиқот”, “Энг яхши монография”, “Энг яхши ўқув нашри”, “Энг яхши илмий мақола” номинациялари бўйича танловлар ўтказиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, “Ҳуқуқий олам” (“Правовой мир” - “Legal world”) ҳуқуқий, илмий-амалий журнали ташкил қилинди. Мазкур йўналишда амалга оширилган комлекс чора-тадбирлар натижасида Академиянинг илмий салоҳият кўрсаткичи сезиларли даражада ошди.

Давра суҳбатида илмий-инновацион фаолиятни бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, ички ишлар органлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда фан ва таълим интеграциясини кучайтириш, илмий-тадқиқот фаолиятида натижадорликни ошириш, бу борадаги ишларни самарали ташкиллаштириш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш юзасидан фикр алмашилиб, Академиянинг 2023 йилга мўлжалланган илмий ишлар режаси доирасида бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

ИИВ Академия Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech