ИИВ Академиясида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлар учун ташкил қилинган давра суҳбати шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ижтимоий профилактикани ташкил этиш, “маҳаллабай” тизим ёрдамида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалалари ҳақида сўз борди.
Сўзга чиққанлар “ижтимоий профилактика”нинг асосий йўналишлари, бу борада “маҳалла бешлиги” вакилларига юклатилган вазифалар, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалиётга жорий қилинаётган янги тизимнинг долзарб аҳамияти, аҳоли билан манзилли ишлашдан кутилаётган ижобий натижалар хусусида гапириб ўтдилар.
Давра суҳбати давомида курсантлар ҳуқуқбузарликлар сабаблари аниқлаш, уларга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш, ижтимоий профилактикани самарали ташкил этиш бўйича зарур билим ва кўникмага эга бўлишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати