Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ Академиясига Буюк Британия делегацияси ташриф буюрди

22 Май 2023, 10:05

895

Бугун, 22 май куни Буюк Британия Қироллиги Мудофаа тадқиқотлари ҳарбий коллежи комменданти ўринбосари Стивен Дайтон бошчилигидаги делегация ИИВ Академиясига келди. Меҳмонларни Академия бошлиғи Рустам Хатамов кутиб олди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бормоқда. Ўзаро манфаатли алоқаларда ҳарбий соҳада тажриба алмашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш каби йўналишлар устувор аҳамият касб этади. Мудофаа тадқиқотлари ҳарбий коллежи вакилларининг мамлакатимизга ташрифи ҳам истиболли алоқалар юзасидан фикр алмашиш имконини берди.

Хорижлик меҳмонлар Академия фаолияти, айниқса таълим тизимига татбиқ қилинган энг сўнгги янгиликлар, кадрлар тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари, мавжуд салоҳият ва стратегик ривожланиш мақсадлари билан яқиндан танишдилар. Делегация раҳбари Стивен Дайтон ҳозирги глобаллашув шароитида илғор тажрибаларни оммалаштириш муҳимлигини таъкидлаб, таълимда эришилаётган ижобий натижаларга юқори баҳо берди.

Учрашув чоғида томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурлари орқали ходимлар малакасини ошириш, илмий-техникавий йўналишда тажриба алмашиш, ўқув муассасалари ўртасида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech