Унда Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қуролли Кучлар академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона ва Ахборот-коммуникaция технологиялари ва алоқа ҳарбий институтлари ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари қатнашди.
Якка ва жамоавий баҳсларда ташкил этилган мазкур мусобақада спортчилар олимпия усулидаги қоидалар асосида беллашдилар. Ўйинлар Ўзбекистон стол тенниси федерatsiяси ҳакамлари томонидан кузатиб борилди.
Қизғин баҳслар остида ўтган ўйинлар натижаларига кўра, якка тартибдаги баҳсларда Божхона институти курсанти Илҳом Нуров 3-ўринни, ИИВ Академияси курсанти Санжарбек Эсиргапов 2-ўринни, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсанти Жавоҳир Нуралиев 1-ўринни эгаллаган бўлса, жуфтлик баҳсларида ИИВ Академияси жамоаси 3-ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси жамоаси 2-ўринни, Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.
Мусобақанинг умумий натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўрин ИИВ Академияси, 2-ўрин Божхона институти, 3-ўрин Давлат хавфсизлик хизмати Академияси жамоаларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати