Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ Академиясида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

27 Июль 2022, 08:07

1017

ИИВ Академиясида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси паспортлари ва фуқаролик ҳолатига оид актларидаги ҳимоя элементлари” мавзусида қисқа муддатли семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда Академиянинг малакали мутахассислари томонидан мамлакатимизда паспорт тизими қоидалари, хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш паспортларини расмийлаштириш тартиби юзасидан батафсил маълумот берилди.

Семинар-тренинг якунида консул Роберт Романовски элчихона вакиллари номидан миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам шу каби семинар-тренингларни ўтказиш, АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик асосига қурилган муносабатларни янада мустаҳкамлашга умид билдирди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech