Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ Академияси вакиллари халқаро анжуманда қатнашди

20 Февраль 2023, 08:02

766

Жорий йилнинг 16 февраль куни Краснодарда фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган VIII халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Беларусь, Ўзбекистон ва Россиянинг қатор олий таълим муассасалари вакиллари, ҳуқуқшунос олим ва тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, шунингдек ички ишлар органлари амалиёт ходимлари иштирок этди.

Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети бошлиғи, генерал-лейтенант Александр Симоненко халқаро анжуманнинг долзарб аҳамиятига тўхталиб, турдош олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Илмий-амалий конференцияда Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси, Уфа юридик институти, Кубан давлат университети, шунингдек Ўзбекистон, Беларусь ва Қирғиз Республикалари ИИВ Академиялари вакиллари ўз маърузалари билан қатнашди. Фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессининг долзарб муаммолари, уларнинг ечимлари, бу борада ҳуқуқшунос олимлар олдидаги вазифалар муҳокама қилинди. Соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари асосида таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро анжуман самарали мулоқотларга бой ўтди. Хусусан, ИИВ Академияси ва Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Таълим муассасаси фаолияти билан танишув жараёнида ўқитишнинг илғор ёндашувларини оммалаштириш, илмий тадқиқот фаолиятини амалиётнинг долзарб муаммоларига йўналтириш, малакали мутахассисларни ўқув жараёнига жалб қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech