2022/2023-ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим бакалавриатига республикамизнинг барча ҳудудларидаги ўрта умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда ўрта махсус маълумотга эга талабгорлар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон фармонига биноан, номзодларни қабул қилишда умумий квотанинг 10 фоизи ўрта умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда ўрта махсус маълумотга эга фуқароларга, 90 фоизи идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига, ажратилади.
Амалдаги тартибга кўра, номзодларнинг ёши 17 дан кичик ва 25 дан катта бўлмаслиги, йигитларнинг бўй-басти 165 сантиметрдан, қизларларники 160 см.дан паст бўлмаслиги шарт.
ИИВ Академиясига ўқиш истагида бўлган ёшлар доимий яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин. Меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 15 ноябридан бошланган бўлиб, 2022 йилнинг 15 февралига қадар давом этади.
ИИВ Академияси