Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Долзарб вазифалар белгилаб олинди

13 Сентябрь 2025, 07:09

33

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида криминоген вазияти оғир маҳаллалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мутасаддилари, “Новза”, “Чилонзор”, “Қозиробод”, “Бешчинор” ва “Кўтарма” маҳаллалари вакиллари ҳамда ИИВ академияси масъуллари қатнашди.

Йиғилишда мазкур маҳаллаларнинг криминоген вазияти, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг асл омиллари, жиноятчиликни жиловлашга қаратилган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг қарори асосида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталиб, криминоген вазиятни тубдан яхшилаш борасида таклиф ва тавсияларини берди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш энг устувор вазифа эканлиги таъкидланиб, тизим натижадорлигини ошириш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли билан манзилли ишлашни янада кучайтириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбирда академия вакиллари ҳам сўзга чиқиб, “маҳалла еттилиги” фаолиятини такомиллаштиришда илмий-амалий медотик кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech