Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамкорликдаги масалалар муҳокама қилинди

12 Сентябрь 2025, 09:09

32

ИИВ академияси ҳузуридаги Халқаро ўқув-методик кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжоннинг турдош олий таълим муассасалари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишни академия бошлиғи Рустам Хатамов кириш сўзи билан очиб, жаҳонда глобаллашув жараёнлари кучайиб бораётган ҳозирги широитда ўқув-медотик кенгаш фаолиятининг долзарб аҳамияти, ҳамкорликни ривожлантириш борасида истиқболдаги вазифаларга тўхталди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар қизғин муҳокама қилинди. Иштирокчиларга ўтган давр мобайнида эришилган натижалар билан бирга, жорий ўқув йилида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. ИИВ академияси вакилларидан ташқари, Беларусь ИИВ академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Башан, Тожикистон ИИВ академияси бошлиғи ўринбосари Р. Раҳматжонзода, Россия Федерацияси ИИВ Барнаул юридик университети бошлиғи ўринбосари И. Ботвин, Ҳиндистоннинг Раштрия Ракша университети профессори С. Госвами ва бошқаларнинг чиқишлари, фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган таклифлари тингланди.

Йиғилиш якунида муҳим қарорлар қабул қилинди. Томонлар халқаро тажриба алмашинувини кучайтириш инновацион таълим имкониятларини кенгайтиришга йўл очишини таъкидлаган ҳолда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech