Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия бошлиғи долзарб талабларни етказди

12 Сентябрь 2025, 09:09

49

ИИВ академияси бошлиғи магистратурага қабул қилинган тингловчилар билан мулоқот қилди.

Бугунги ислоҳотлар жараёнида ички ишлар органлари олдида турган долзарб вазифалар, тизимнинг фаолият самарадорлигини оширишда раҳбарларнинг ўрни ва масъулияти, замонавий бошқарув кадрларини тайёрлашдан кўзланган устувор мақсадлар учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.

Тадбир аввалида муҳтарам Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли эришилаётган ижобий натижалар, халқимиз ҳаётидаги янгиланишлар эътироф этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда кечаётган ўзгаришларни кечаги кун билан таққослаб бўлмайди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва суръати олдимизга қатъий талабларни қўймоқда. Замонавий раҳбар бўлишга интилаётган тингловчилар шунга тайёр бўлиши, етук билим салоҳияти билан барча мезонларга жавоб бериши керак.

Академия бошлиғи давлатимиз раҳбари ташаббуси билан магистратуранинг ташкил қилингани тизим учун замонавий бошқарув кадрларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Таълим самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув жараёнлари йилдан-йилга такомиллаштириб борилаётгани, илғор ёндашувлар татбиқ қилинаётганини алоҳида қайд этди.

– Бугуннинг раҳбари кундалик фаолиятини самарали ташкил этиш билан бирга, ўз олдига стратегик мақсад ва вазифалар қўйиши, уларни амалга оширишда юксак бошқарувчанлик салоҳиятини намоён этиши керак. Магистратурада жорий қилинган ўқув модуллари тингловчиларнинг раҳбарлик компетенцияларини шакллантириб боришга йўналтирилган. Шу боис, ҳар бир тингловчи замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаб, ислоҳотлар талабига мос кадр бўлиб етишиши зарур, – деди ўқув даргоҳи раҳбари Рустам Хатамов.

Мулоқот давомида раҳбарликнинг энг муҳим тамойиллари, ички ишлар органлари фаолиятини бошқариш, халқ билан самарали мулоқот қилиш омиллари хусусида тавсиялар берилди. Шу билан бирга, жорий ўқув йилида белгилаб олинган устувор мақсад ва вазифалар айтиб ўтилиб, тингловчиларга хизмат интизоми бўйича талаблар етказилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech