Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ АКАДЕМИЯСИДА СИРТҚИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ УЧУН ИМТИҲОНЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

01 Август 2022, 04:08

2422

Ички ишлар вазирлиги академиясида таълимнинг сиртқи йўналишида ўқишни истаган номзодлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. 

Айтиш керакки, Академиянинг Сиртқи таълим факультетига ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга, хизматда ижобий натижаларга эришиб келаётган олий ҳамда ўрта махсус маълумотли ходимлар тест синовлари ҳамда якуний суҳбат орқали қабул қилинади. Шунингдек, факультетда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари таълим олишлари мумкин.

Сиртқи таълим йўналишида ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган номзодлар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган номзодлар учун уч йилни ташкил этади. Битирувчиларга «Жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти» мутахассислиги бўйича «юрист» малакаси берилиши назарда тутилган.

Айни кунларда номзодлар тест синовларини топшириб, етарли балл тўлаганлар якуний суҳбатда иштирок этишмоқда. Қабул комиссияси аъзоларининг таъкидлашича, имтиҳонларнинг шаффоф ва белгиланган талаблар даражасида ўтишини таъминлаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратилган.  

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech