Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ Академиясида донорлик акцияси ташкил этилди

02 Июнь 2022, 07:06

1277

Ички ишлар вазирлиги академиясида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳамкорлигида “Бор меҳримиз сенга болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.

 Республика қон қуйиш маркази ходимларининг айтишича, қон олиш жараёни санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Осойишталик посбонларининг эзгу ишда ташаббус кўрсатаётгани халқмиз сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса оғир хасталикка чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

Академия Тиббиёт хизмати бошлиғи, подполковник Илхом Тўраевнинг маълумот беришича, донорлик акциясида таълим муассасасининг 200 га яқин  ходимлар ва курсантлардан иборат кўнгиллилар фаол иштирок этишмоқда. Турли хасталиклар туфайли хасталанган беморлар саломатлигини муҳофаза қилиш, қонга муҳтож эҳтиёжмандларга яқиндан кўмак бериш тадбирдан кўзланган асосий мақсаддир.

Акция доирасида эзгу ишга қул урган кўнгиллиларга ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан миннатдорлик билдирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech