Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ички ишлар органларини бошқаришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

18 Ноябрь 2022, 08:11

1169

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси Замонавий шароитда ички ишлар органларини бошқаришнинг долзарб масалалари: инновацион ёндашув мавзуига бағишланди.

Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Бош прокуратура академияси, Тошкент давлат юридик университети шунингдек бошқа турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Музаффар Зиёдуллаев сўз олиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари фаолиятига бошқарувнинг самарали ёндашувлари татбиқ этилаётгани, пировардида бу тизимни чинакам халқни рози қиладиган тузилмага айлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Илмий-амалий анжуманда ички ишлар органлари бошқарув тизимининг ҳозирги ҳолати, бошқарувни такомиллаштириш истиқболлари, бу борада ечимини кутаётган масалалар, миллий ва халқаро тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари хусусида фикр алмашилди. Асосий маърузачиларнинг “Фавқулодда ҳолатлар шароитида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарига оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари”, “Жамоат жойларида ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа субъектларнинг ҳамкорлиги”, “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия қўшинларининг жанговар вазифаларни биргаликда бажаришда ўзаро ҳамкорлигининг концептуал асослари”, “Фавқулодда вазиятлар шароитида замонавий раҳбарга қўйиладиган талаблар”, “Ички хавфсизликни таъминлашда ички ишлар органлари ва Қуролли Кучларининг ўзаро ҳамкорлиги”, “Ички ишлар органлари ходимларининг замонавий қиёфасини яратиш – бошқарув самарадорлигини оширишнинг муҳим омили” мавзуидаги чиқишлари тингланди.  

Муҳокамалар якунида соҳа мутахассислари, амалиёт ходимлари ҳамда илмий тадқиқотчилар томонидан бир қатор муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференция материалларини алоҳида тўплам тарзида чоп этиш режалаштирилган.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech