Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини самарали ташкил этиш жиноятчиликнинг барвақт олди олишга хизмат қилади.
ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудларнинг криминоген вазияти ва ўзига хос хусусиятларини ўрганишга қаратилган ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Ўрганиш жараёнида маҳаллалар, айниқса “қизил” тоифадаги маҳаллаларда содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаблари, шарт-шароитлари, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўйича маълумотлар ва бошқа криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек маҳаллаларда фаолият юритаётган “бешлик” аъзолари билан фикр алмашилиб, криминоген вазиятни яхшилаш, “яшил” тоифадаги маҳаллалар сони кўпайтириш, аҳоли ўртасида ижтимоий профилактика чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш, бу борада ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.
Ишчи гуруҳи режасида таълим муассасасини тамомлаган ёш ходимларнинг хизмат фаолиятини мониторинг қилиш, улар билан мулоқот ўтказиш, муаммоларини ўрганиш, таҳлил якунлари бўйича ички ишлар органларига амалий жиҳатдан методик ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Академия томонидан мазкур йўналишдаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати